...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов: Биз бундан буён эскича яшолмаймиз!


23:55, 29.08.2016 Жамият
 34 194

Совет ҳокимиятининг “пахта иши” каби ўйлаб топилган, асл моҳияти ночор халқни эзиб, унга доимий қўрқув ва ҳадик ҳиссини сингдиришдан иборат бўлган ўйинлари оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилмади дейсиз...

1991 йил 31 август. Бу кун халқимиз хотирасида ўчмас из бўлиб қолиши аниқ. Шу кундан бошлаб миллат устидан қуёш қайта нур сочди, халқнинг бағрига шамол тегди. 70 йиллик қарамлик, мутелик якунига етиб, халқимиз ўз топганига ўзи эгалик қиладиган бўлди. Тинимсиз таҳқирлашлардан юрак-бағри эзилиб, адойи тамом бўлган, урф-одатлари, маънавияти, буюк мерослари оёқости қилинган халқни мақсадидан қайтариб бўлмас, унинг эрк, ҳурриятга эришиш йўлидаги ҳаракатларига тўсқинлик қилишдан фойда йўқ эди. Юрт бошига миллат, халқ дарди, унинг қайғуси билан яшайдиган раҳбар келди. Ислом Каримов Президент сифатида иш бошлаган даврларда Ўзбекистоннинг устидан мазах қилган, унинг келажагига ишонмаганлар ҳам топилди. Президент Ислом Каримовнинг мутелик занжирини узиб, халқни Истиқлол томон етаклаши ҳамон Ўзбекистонни қўлга олиш илинжида талвасага тушиб ўтирган ҳокимиятпарастларнинг жиғига тегар, олдиндан кўзлаган режаларини пучга чиқарарди. Четдан бўлаётган таҳдидларга давлат раҳбари “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”, – деб дадил жавоб қайтарди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” номли ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг мустақилликкача бошдан ўтказган оғир ўтмиши ва унинг узоқ йилларга татигулик асоратлари ўз ифодасини топган. 2011 йилда яратилган фильмда халқимиз бошига тушган оғир мусибатлар, унинг Истиқлолга эришиш йўлида чеккан азоб-уқубатлари, заҳматлари, Президент Ислом Каримовнинг ўзбек халқини ёруғ ва фаровон ҳаётга олиб чиқиш йўлидаги саъй- ҳаракатлари ҳақида сўз боради.

Фильмни томоша қилиш давомида бугунги озод ва обод ҳаёт ўз-ўзидан барпо этилмагани, тинчлик, ҳурлик ва осойишталик энг олий неъмат эканини англайсиз. Унда келтирилган далиллар ва воқеалар шунчаки чўпчак ёки ўйлаб топилган сафсата эмас, аксинча, ўз исботини топган ҳақиқатдир. Совет ҳокимиятининг “пахта иши” каби ўйлаб топилган, асл моҳияти ночор халқни эзиб, унинг онггига доимий қўрқув ва ҳадик ҳиссини сингдиришдан иборат бўлган ўйинлари оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилмади дейсиз... Бу фильмда ана шу саволларнинг барчасига жавоб топишингиз тайин.
 
Қамариддин Шайхов 

Теглар:Мустақиллик Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Исроил
08:27 31.08.2016

Тинчлигимиз абадий бўлсин. Юртбошимиз доим соғ-саломат юрсинлар барчамиз дуо қиламиз. Барчангиздан дуо қилишларингизни сўраб қоламан. Байрам муборак бўлсин азизлар.


Х.Азизбек
17:15 30.08.2016

Бунданда куп яхшиликлари учун минг рахмат ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА. бахтимизга, бахтимизга, бахтимизга худойимдан сурайман доимо сог саломат булсин. Шу инсон бор экан яратганни биздек узбекларга юборган аломмасики, уз даврининг Амир Темури, Алишер Навоийси, Мирзо Улугбеки, Захриддин Мухаммад Бобури каби инсондир. Бизга Президентимизни кайтариб бер Оллохим.


Олимжон
23:38 04.02.2016

"Поп-Андижон" темир йўл линиясини электрификациялашни муддатидан аввал якунлаш режалаштирилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Поп-Андижон" темир йўл линиясини электрификациялашни жорий йилнинг апрель ойига якунлашни режалаштирмоқда. Аввалроқ темир йўлчилар линияни 2016 йилнинг августида фойдаланишга топшириш режалаштирилаётганини маълум қилгандилар. Бироқ ишлар самарадорлигининг ошиши, захиралар ва замонавий қурилмаларни ишга солиш ҳисобига бу муддат бир неча ойга қисқартирилди. "Йўлнинг умумий узунлиги 186 километрни ташкил қилади. Бугунги кунда биз Попдан Қўқонгача 45 километрлик йўл қисмидаги ишларни тўлиқ якунладик. Андижонгача қолган қисмда 4 мингта устун ўрнатилган, ҳозир симларни тортиш ишлари олиб борилмоқда. Барча ишларни апрелга якунлашни режалаштирмоқдамиз", деб таъкидлаб ўтди манба. Йўлнинг электрификацияси 2015 йилда ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган механизм доирасида молиялаштирилмоқда. Хусусан, харажатлар бошқа лойиҳани амалга ошириш – "Ангрен-Поп" электрификациялашган темир йўл линиясини қуриш давомида тежалган маблағлар ҳисобига қопланмоқда. "Ангрен-Поп" линиясининг умумий қиймати 1,4 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилганди. "Поп-Андижон" линиясида ишларнинг якунланиши "Хитой-Марказий Осиё-Европа" халқаро транзит темир йўл коридорининг Ўзбекистондаги қисмини тўлиқ электрификациялашга имкон беради. Бугунги кунда Ўзбекистондаги темир йўлларнинг умумий узунлиги 6500 км дан кўпроқни ташкил қилади. Охирги 10 йил давомида 1500 км темир йўл электрификацияланган. Olimjon Abdunazаr Pop tumani G'urumsaroy qishlog'i


Олимжон Abdunazar
00:33 03.02.2016

O'zbekiston kelajagi buyuk davlat deganlarida muhtaram yurtboshimiz juda xaq edilar. Hozir qaysi sohani olmang rivojlanishni ko'rasiz. Qanchiq davoniosha o'tayotgan elektrlashtirilga temiryo'lni juda qisqa myddarda barpo etilayotgani nazarda tutadigan bolsak bu olamshumul ishni Dynyoni etti mo'jizasiga teng desak mubolag'a bolaydi. Muhtaram yurtboishmizni tashabbuslari bilan qurikishi yakyniga etayotgan ushbu temir yo'l Fargona vodiysini Poytaxt va bosha hududlar bilan bog'laydi. Hozirgi kunda hukumatimizni olib borayorgan samarali ishlari evaziga bu yil 1 Mayda Vodiyaxolisi Toshkentga Poyzdda borishadi. Rahmat sizga aziz temir yo'lda mehnat qilayotgan zaxmatkashlar! Xalqimiz barchangizdan minnaddordir. Olimjon. Pop tumani G'urumsaroy Qishlogi


Олимжон
08:32 31.01.2016

ОЛЛОХНИ БИЗГА БЕРГАН ИНОМЛАРИДАН БИТТАСИ ВА БУ ЖУДА ЯХШИСИ ЮРТБОШИМИЗ ИСЛОМ АБДУГАНИЕВИЧ КАРИМОВНИ ПРЕЗИДЕНТ БОЛГАНЛАРИДИР. ОЛЛОХ НАЗАР КИЛГАНИ НОМЛАРИДАН АЕН. ХАММА НОЛАР ОЛЛОХ БИЛАН БОГЛИК. ИСЛОМ -ДИНИМИЗ ИСЛОМ, АБДУГАНИ - ОЛЛОХНИ НОМИ, КАРИМ- ЯРАТГАННИ НОМИ ДИР. ТУГУГАН КУНЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАБ УЗОК УМР ТИЛАБ, ХАЛКИМИЗНИ НОМИДАН СИХАТ-САЛРМАТЛИ ТИЛАЙМАН.. ЮРТИМИЗНИ БАХТИГА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ОМОН БУЛСИНЛАР! Олимжон



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар