...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исландия терма жамоаси ишқибози жамоанинг ўйинига келиш учун самолётни ижарага олди


13:37, 28.06.2016 Олам
 2 514

Францияда ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионатида Исландия терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади.

Футбол бўйича Исландия терма жамоаси ишқибози жамоанинг Англияга қарши ўйинига вақтида келиш учун “Боинг-737” самолётини ижарага олди. Исландия Францияда ўтаётган Европа чемпионатининг 1/8 финалига йўл олган эди. Бу ҳақда “Mirror” хабар берди.
 
Исландия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионати сўнгги босқичида иштирок этмоқда. Жамоа гуруҳда Португалияни ортда қолдириб иккинчи ўринни эгалллади ва плей-офф босқичига йўл олди.
 
Хабарда ёзилишича, ишқибоз Гретар Сигурдарсон “Люксэйр” авиакомпаниясига самолёт учун 193 минг АҚШ доллари тўлаган.  Бу билан ҳаво лайнеридаги қолган барча ўринлар сотиб олинди ва у ўйин тугагандан сўнг дарҳол Исландияга қайтди.

Исландия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.  Исландияликлар ярим финалга йўл олдилар ва уларнинг бу босқичдаги рақиби Франция бўлади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Исландия Гретар Сигурдарсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!