...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда ИШИДга тегишли худкуш 17 нафар ҳарбий хизматчини ўлдирди


11:38, 13.05.2016 Олам
 2 959

Бу ҳужум Ироқ армиясининг қўшни провинцияга хужумини тўхтатиш учун амалга оширилди.

ИШИД террористик гуруҳи жангарилари навбатдаги қонли ҳужумни амалга оширишди. Унда ИШИДнинг қонхўр худкушларидан бири ўзини портлатиб юбориши натижасида 17 нафар ҳарбий хизматчи нобуд бўлди. Бу ҳақда “Gazeta.ua” хабар бермоқда.
 
Ҳужум Рамади – Жарайши шаҳри чеккасидаги ҳарбий қисмга уюштирилди. Бундан ташқари, ИШИД жангарилари армия бўлинмасини ўраб олишди, Рамади шаҳри билан Ироқнинг шимолий қисмини боғлаб турувчи таъминот йўли бўлган кўприкни ҳам қуршаб олишди. Ироқ ҳарбийларининг фикрича, ИШИДнинг бу ҳужуми Ироқ армиясининг қўшни провинцияга ҳужумини тўхтатиш ва шу билан ИШИДнинг у ердаги жангариларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилганини айтишмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Ироқ ИШИД террористик гуруҳи Рамади – Жарайши шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!