...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда 25 нафар полиция ходими ўлдирилди


18:42, 19.02.2018 Олам
 2 783

Ироқ ҳукумати ИШИДга қарши кураш олиб бормоқда.

Кеча, 19 февраль куни Ироқнинг шимолий шаҳри бўлган Киркукда жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар чоғида ҳукуматнинг 25 нафар полиция ходими ўлдирилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Ироқ ҳукуматининг ҳарбий кучлари мамлакатдаги ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бориш чоғида катта талафотлар бермоқда.
 
Ироқ ҳарбий кучларининг хабарига кўра, полиция пистирмадаги жангариларга дуч келган ва отишма натижасида дастлаб 12 нафар ходим ҳалок бўлгани қайд этилган.
 
Бироқ кейинчалик яна  13 нафар полициячи ўлдирилгани аниқланган.
 
Пистрмадаги ҳужумларда эса, 10 нафар жангари ўлдирилган.
 
Маълум бўлишича, талафотнинг кўплигига сабаб жангарилар ҳам айнан полиция кийимида бўлганидир.
 
Маълумот учун, Киркук шаҳри атрофи нефтга бой ҳудуд санадлади ва ҳукумат уни жангарилар ҳукмидан тортиб олиш мақсадида юришларини давом эттирмоқда.
 
Ҳозирча, у ерда ИШИДнинг иккита йирик манзили борлиги аниқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳукумати мамлакатда тинчлик ўрнатиш ва рекострукция ишлари учун халқаро ташкилотларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Ироқ Киркук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!