...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ирина Шейк Брэдли Купер билан Демократлар партиясининг қурултойида қатнашди


10:31, 29.07.2016 Олам
 3 944

Шейк хоним бунгача таниқли футболчи Криштиану Роналду билан яшаган эди.

Актёр Брэдли Купер ва унинг севгилиси, россиялик модель Ирина Шейк АҚШ Демократлар партиясининг Филадельфия шаҳрида бўлган қурултойига ташриф буюришди. Бу ҳақда “BostonHerald” ёзмоқда
 
Хабарда ёзилишича, Купер ва Шейк қурултойда томошабин сифатида иштирок этишди. 
 
Актёр Купер Филадельфия шаҳрида туғилиб ўсган. 
 
Маълумот ўрнида, Брэдли Купер 1975 йилнинг 5 январида АҚШда таваллуд топган. У актёрлик фаолиятини 1999 йилда бошлаган.  АҚШ президентлиги сайловларида Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватламоқда.
 
Маълумот учун, актёр 2015 йилнинг апрель ойидан буён россиялик модель Ирина Шейк билан яқин муносабатда. Ирина эса 2010-2015 йилларда машҳур футболчи Криштиану Роналду билан ишқий муносабатларда бўлганди.   
Руслан Сулаймонов

Теглар:Брэдли Купер Ирина Шейк АҚШ Демократлар партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!