...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда зилзила: 100 га яқин киши ҳалок бўлди


11:05, 06.08.2018 Олам
 1 972

Зилзила маркази Матарам шаҳридан 49 километр шимоли-шарқда 10 километр чуқурликда бўлган.

Кеча, 5 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида кучли зилзила юз берди. Европа-ўртаер денгизи сейсмо маркази силкиниш кучи 6,6 магнитуда бўлганини таъкидлаган.
 
Зилзила маркази Матарам шаҳридан 49 километр шимоли-шарқда 10 километр чуқурликда бўлган.
 
Ломбок оролидаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 91 нафарга етган ва улар яна кўпайиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий агентлиги вакили Сутопо Нугрохо маълум қилган.
 
Сутопо Нугрохонинг сўзларига кўра, зилзила оқибатида минглаб уйлар бузилиб кетган. Бир неча минг одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Ҳукумат цунами хавфидан огоҳлантирган. Силкиниш Бали оролида ҳам сезилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:зилзила Индонезия Бали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!