...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илк бор долларнинг расмий курси тушди!


19:34, 06.09.2017 Жамият
 18 562

6 августдаги савдолар якуни бўйича доллар курси 8096 сўмни ташкил қилди.

Миллионлаб ўзбекистонликлар ва хорижликлар томонидан муҳокама қилинаётган валютага оид ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда...
 
Аввалроқ, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунги биржа савдоларида АҚШ долларининг миллий валюта — сўмга нисбатан курси 14 сўмга пасайди.
 
Кеча, 5 сентябрь кунги савдоларда расмий курс 8110 сўм билан якунланган бўлса, бугун 18:00 ҳолатига кўра расмий курс 8096 сўмни ташкил этди.
 
Ушбу воқеа одамларнинг кайфиятини доимо бузадиган расмий курс ошиши хабарларига нисбатан ижобий ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
 
Хорижий валютага нисбатан бозор қонуниятларининг жорий қилиниши натижаси ўлароқ курс тушиши кузатилмоқда, дея дастлабки хулоса ясаш мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта Доллар Валюта биржаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 513

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар