...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Hamburg2017: Шаҳрам Ғиёсов яна бир бор жаҳонда тенгсиз деб топилди!


19:23, 06.09.2017 Спорт
 5 080

“AIBA” ўзининг расмий саҳифасида жаҳон чемпионатида қатнашган энг яхши боксчини аниқлаш учун сўровнома йўлга қўйганди.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича турли хил вазн тоифасида жаҳон чемпионати мусобақаси якунига етди.
 
Унда Ўзбекистондан 10 нафар боксчи иштирок этди ва уларнинг 4 нафари Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Шаҳрам Ғиёсовлар мусобақанинг финал босқичига етиб боришди.
 
Шаҳрам Ғиёсовдан ташқари финалга чиққан барча ўзбекистонлик боксчилар кубалик рақибларига мағлуб бўлиб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлишганди.
 
Шаҳрам Ғиёсов эса финал жангида кубалик боксчи Рониэль Иглесиасга қарши рингга кўтарилиб, жангни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва -69 кг. вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланганди.
 
“AIBA” бокс федерацияси кеча, 5 сентябрь кунидан бошлаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мусобақада иштирок этган энг яхши боксчи номини аниқлаш мақсадида сўровномани ишга туширди.
 
Эътиборлиси, ушбу сўровномага Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам киритилди.
 
Сўровномада ғолиб бўлиш учун Ғиёсовдан ташқари Хулио Сезар ла Круз (Куба), Александр Кижняк (Украина) ва Софиан Оумиха (Франция) каби боксчилар номзодлари келтириб ўтилганди.
 
Қувонарлиси, бугун, 6 сентябрь куни “AIBA” бокс федерацияси томонидан ташкил этилган сўровнома якунига етди. Унда Шаҳрам Ғиёсов 56 фоиз овоз тўплаб, Гамбургда ўтган жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилди.
 
Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсовга ўз вазни тоифасида ҳам чемпион ва мусобақада энг яхши боксчи бўлиш каби совринлар насиб етди.
 
Таҳририятимиз номидан Шаҳрамнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов AIBA бокс федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!