...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккита шаҳарлараро автомобиль йўлини таъмирлаш муддати узайтирилди


18:31, 30.05.2017 Жамият
 4 183

Президентнинг 26 майдаги қарорига мувофиқ автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш муддати узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 майдаги ПҚ-3011 рақамли қарорига мувофиқ, М39 Тошкент-Термиз ва 4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш муддати узайтирилди.
 
Шу йилнинг 15 май кунига қадар “М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўллари реконструкцияси” лойиҳаси доирасида (Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилмоқда) йўлнинг 35 километрли қисмида таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди ва 18 та кўприк қурилди. 65 км ли йўлнинг 60 фоизи таъмирланди ва кўприкларнинг 62 фоизи реконструкция қилинди.
 
Қолган йўл-қурилиш ишлари тасдиқлаган қўшимча чора-тадбирлар ва графикка кўра, 2018 йилнинг 21 мартигача якунланиши лозим эди. Энди ушбу лойиҳани амалга ошириш умумий муддати кейинги йил октябрь ойига қадар узайтирилди.
 
4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлларини реконструкция қилиш (Саудия Арабистони тараққиёт фонди ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширилаётган) лойиҳасида эса режалаштирилган ишлардан йўлнинг 28,4 км қисми ва 2 та кўприк таъмирланди.
 
Ушбу лойиҳа бўйича йўл қурилиш ишлари 2018 йилнинг 1 ноябригача ниҳоясига етиши лозим эди. Эндиликда бу муддат 2019 йилнинг 1 майига қадар узайтирилди.

Теглар:Президент қарори йўл қурилиши Ғузор-Чим-Кўкдала Тошкент-Термиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар