...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий тармоқлар таҳдидлар майдонига айланмоқда


12:06, 27.01.2018 Олам
 2 202

Канада Бош вазирига твиттерда таҳдид қилишди.

Канада полицияси Альберт вилоятида яшайдиган шахсни  Бош вазир Жастин Трюдо ва вилоят ҳокими Рейчел Ноутлига твиттерда қилган таҳдиди учун ҳибсга олди, бу ҳақда “CBC News” хабар берди.
 
Бу эркак 19 январь куни ушланган, унга мансабдор шахсларга таҳдид солиш бўйича айблов қўйилган. Унинг кимлиги ва таҳдидга нима ундагани ҳақида маълумотлар йўқ.
 
Унинг твиттердаги аккаунти блокланган. У Бош вазирга айнан қандай таҳдид йўллагани маълум қилинмади.
 
Суд мажлисигача йигит озод қилинган, лекин унга Трюдо ва Ноутли билан алоқа қилиши, ҳамда бирор бир қуролга эгалик қилиши тақиқланган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Альберт вилояти Канада Бош вазирга таҳдид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!