...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ тезкор ходимлари валютафурушни қўлга олди


10:59, 29.11.2017 Жамият
 3 216

Lacetti автомашинаси кўздан кечирилганида 3 млн 815 минг сўм миқдорида пуллар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан мамлакатимизда ноқонуний валюта айланишининг олдини олиш мақсадида, мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Худди шундай тезкор тадбир Тошкент вилояти Янгийул туманида ҳам ўтказилди. Тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган, А.Ортиқов ҚФЙ “Ойбек” кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Р.Т. таниши Б.А.га 6 500 АҚШ долларини ноқонуний равишда 52 975 000 сўмга сотган вақтида, далилий ашёлар билан қўлга олинди. Фуқаро Р.Т.нинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси кўздан кечирилганида 3 815 000 сўм миқдорида пуллар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. 

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Обил Сафаров

Теглар:Валютафуруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар