...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири: Ўзбекистонда “милиция” атамаси бўлмайди


16:00, 02.05.2017 Жамият
 17 585

ИИВ томонидан Ўзбекистонда “милиция” ёки “милиционер” атамалари ишлатилмаслиги маълум қилинди.

Бугун, 2 май куни Тошкент шаҳрида Халқаро пресс-клуб ташкилотчилигида ўтказилган брифингда Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов иштирок этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Тадбир давомида вазир “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун амалда кучга киргандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “милиция” ёки “милиционер” атамалари ишлатилмаслигини маълум қилди.
 
Қонун бандларига мувофиқ, эндиликда “Ички ишлар органи” ва “Ички ишлар ходими” атамалари қўлланилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдусалом Азизов Ички ишлар органи ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар