...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар смартфон ёрдамида қанд касаллигини даволаш йўлини ўйлаб топдилар


14:57, 02.05.2017 Технология
 3 008

Муайян узунликдаги тўлқинлар таъсирида ҳужайралар модда ишлаб чиқаришни бошлайди.

Хитойлик ва швейцариялик олимлар мобил илова ёрдамида қондаги қанд даражасини назорат қилиш технологиясини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот натижалари Science Translational Medicine журналида чоп этилди.
 
Биологлар қанд касалига учраган сичқонларда тажриба ўтказдилар. Кемирувчиларга инсулин ва қондаги глюкоза миқдорини меъёрлаштирувчи бошқа гoрмонларни ишлаб чиқишга ёрдам берувчи ҳужайралар ўрнаштирилди. Муайян узунликдаги тўлқинлар таъсирида ҳужайралар модда ишлаб чиқаришни бошлайди.
 
Смартфондаги илова ёрдамида тадқиқотчилар нурланиш тезлиги ва давомийлигини назорат қилган ҳолда ҳужайралар ишлаб чиқарадиган гoрмонлар ҳажмини аниқлаганлар.
 
Мазкур яримавтомат тизим ёрдамида сичқонлар қонидаги глюкоза даражаси қанд касалига чалинганлар учун зарур бўлган даражада ушлаб турилган.
 
Олимларнинг ҳисоблашича, улар ишлаб чиққан технология ҳужайралар трансплантациясига асосланган даволаш потенциалининг нақадар катталигини намойиш қилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:қанд касаллиги Олимлар смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!