...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХТВ қандай мактаблар автобуслар билан таъминланишига ойдинлик киритди


20:09, 06.11.2018 Жамият
 11 757

Президент халқ таълимига доир йиғилишда мактабларни автобус билан таъминлаш бўйича топшириқ берганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълимига доир йиғилиш ўтказиб, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мактабларнинг автобуслар билан таъминланиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
 
“Халқ таълими вазирлиги тизимида 9,6 мингдан зиёд мактаблар фаолият юритади ва уларнинг барчасини икки ойда автобуслар билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун бу масала биринчи навбатда энг зарур бўлган узоқ жойлардаги мактаблар учун кўзда тутилади”, дейилган вазирлик хабарида.
 
Маълумот ўрнида, Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда жойлардаги лицей ва коллежлардан бўшаган биноларни ХТВ тасарруфига ўтказиш бўйича топшириқлар берилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Мактаб автобуси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар