...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий таълим муассасаларида олинган дипломларни нострификация қилиш янада осонлашди


12:13, 20.01.2018 Жамият
 7 343

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маълум қилган.

Маълумки, бутун дунёда олий таълим муассасаларининг рейтинги олиб борилади. Бугунги кунда кўплаб ёшлар хориждаги таълим муассасида таълим олишмоқда. Улар ўзлари ўқиган таълим юртини тамомлаганидан кейин, Ўзбекистонда уларнинг дипломи нострификациядан ўтиши керак. Ҳозирги вақтда бу жараёнлар янада соддалаштирилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси сайти хабар беряпти.    
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарорига асосан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Рўйхат 3 та йирик халқаро рейтинглар асосида ишлаб чиқилган.

ТИМE рейтинг бўйича 500 талик

АРWУ рейтинг бўйича 500 талик

ҚС рейтинг бўйича 500 талик

Рўйхатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқароларнинг дипломлари “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра махсус синовларсиз нострификация қилинади. Нострификация қилиш учун фақатгина дипломнинг ҳақиқийлиги текширилади.

Ҳозирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, нострификациянинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳужжатларни онлайн топшириш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Теглар:Нострификация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар