...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразм ҳокими ишдан кетди


13:47, 22.04.2018 Жамият
 9 021

Хоразмда янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

Кеча, 21 апрель куни Хоразм вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Ушбу йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган.
 
Маълум бўлишича, шу пайтгача Хоразм вилояти ҳокими лавозимида иш юритган Илгизар Собиров ўз аризасига кўра бу вазифадан озод қилинган.
 
Яқин кунларда Хоразмда янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Илгизар Собиров узоқ йиллар давомида Олий суд ва Адлия вазирлигида ишлаб келган. У 2000 йилдан 2003 йилгача мудофаа ва хавфсизлик масаласи бўйича Сенат раиси ўринбосари, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масаласи бўйича Сенат раиси лавозимларини эгаллаб келган.
 
2003 йилдан 2005 йилгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими, 2006 йилдан 2015 йилгача Сенат раиси лавозимларида ишлаган.
 
Илгизар Собиров 2002 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 2005 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил” ҳамда “Қуролли Кучларига 15 йил” белгисига сазовор бўлган. 

Ўтган йилнинг 15 октябрида Хоразм вилояти ҳокими лавозимида бўлган Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири этиб тайинлангач, унинг ўрнига Илгизар Собиров тасдиқланган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Илгизар Собиров Хоразм ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар