...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Рианнанинг Ниццадаги концерти бекор қилинди


14:05, 15.07.2016 Олам
 3 039

Шаҳар раҳбарияти хавфсизлик нуқтайи-назаридан яқин кунлар ичида ўтказиладиган барча тадбирларни бекор қилди.

Аввалроқ,  Франциянинг Ницца шаҳрида бўлган теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлиб, юздан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 
 
Ҳалок бўлганлар орасида 12 нафар болалар ҳам бўлгани маълум бўлди.
 
Бундан ташқари, Ницца раҳбарияти шаҳардаги барча тадбирларни бекор қилган, ҳамда денгиз соҳиллари бўйидаги пляжлар ёпиб қўйилган.
 
Маълумотларга қараганда, бугун, 15 июль куни кечқурун америкалик машҳур хонанда Рианна Ницца шаҳрида концерт бериши кутилган эди, лекин хавфсизлик нуқтайи-назаридан тадбир бекор қилинди.
 
Маълумот ўрнида, Ницца шаҳри Ўртаер денгизи бўйида жойлашган. Мазкур шаҳар Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Денгизбўйи Алплари департаменти таркибига киради. Шаҳар аҳолиси салкам 350 минг кишини ташкил этади. Ницца мамлакатнинг йирик сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ницца Рианна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!