...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда энг узун шиша кўприкнинг қурилиши якунланди


15:28, 31.05.2016 Технология
 3 897

Кўприк бир вақтнинг ўзида 800 кишига хизмат қилиш имкониятига эга.

Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприкнинг қурилиши тугалланди.  Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди
 
Пиёдаларга мўлжалланган кўприкнинг узунлиги 393 метрни ташкил этади ва у ер юзасидан 300 метр баландликда жойлашган. Бир вақтнинг ўзида кўприк устида 800 киши жойлашиши мумкин.
 
Ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Хунань провинциясининг Чжанцзяцзе шаҳридаги Миллий паркда қурилаётган кўприк 2016 йилнинг 1 май куни очилиши ҳақида маълум қилинган. Аммо қурилиш жараёни бир оз чўзилди. Кўприкнинг кенглиги олти метрни ташкил этади. Хабарда айтилишича, шиша кўприк жорий йилнинг июль ойида очилади.
 
Кўприкнинг шиша қатлами 100та хавфсизлик синовларидан ўтган ва оғирликка ўта чидамли ҳисобланади. Бундан ташқари, кўприк атроф-муҳит ҳарорати ўзгаришлари ва шамол таъсиридаги тебранишларга чидамлилик тестларидан ҳам ўтган.

Чжанцзяцзедаги Миллий парк ўзининг бетакрор табиати билан ажралиб туради ва бу ердаги манзаралар режиссёр Жеймс Кэмероннинг “Аватар” фильмидаги манзараларга ўхшайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Шиша кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!