...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой Россияни ядро реакторлар сони бўйича қувиб етди


13:08, 02.08.2016 Олам
 3 638

Яқин йилларда Хитой Россиядан ўзиб кетиб Францияга етиб олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Хитой фаол равишда турган атом реакторлари сони бўйича Россияни ортда қолдирди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) маълум қилди,  дея “Bloomberg” ёзмоқда.
 
МАГАТЭнинг рўйхати бўйича, биринчи ўринда АҚШ (100та реактор), иккинчи ўринда Франция (58), учинчи поғонада Япония (43) ва тўртинчи поғонада Хитой ҳамда Россия қайд этилган. Мазкур икки давлат 35тадан ядро реакторларига эга.
 
МАГАТЭнинг қайд этишича, Хитой айни дамда янги реакторлар қурмоқда. Яқин кунларда бу давлат 20та ядро реакторини ишга туширади ва бу соҳада Россиядан ўзиб кетади. 
 
Йирик ядро дастури амалга оширилгач, Хитой Франция билан иккинчи ўрин учун рақобатни бошлайди. Лекин, иккинчи ўринга чиқиб олиш 10 йилдан кам муддатда амалга ошмайди, дейилади агентлик хабарида.
 
Маълумот ўрнида, МАГАТЭ халқаро ташкилоти атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланишда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Мазкур ташкилот 1957 йилда тузилган. Унинг бош қароргоҳи Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган.

Теглар:МАГАТЭ Хитой Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!