...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХХР раҳбари 21 июнь куни Ўзбекистонга келади


01:13, 20.06.2016 Жамият
 2 651

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлаши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан жорий йилнинг 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар муҳокама этилади.
 
Ташриф дастурида Хитой Раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлаши ҳам кўзда тутилган.
 
Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қўшма баёнотини қабул қилиш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган битимлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
 
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Теглар:ХХР Хитой Ўзбекистон-Хитой Си Цзиньпин ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар