...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими вазирлиги раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф қилмоқда


14:38, 28.06.2018 Жамият
 6 945

Халқ таълими вазирлиги бўшаб қолган ўринларга ишга қабул бўйича эълон берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Халқ таълими вазирлиги бўшаб қолган ўринларга ишга қабул бўйича эълон берди.
 
“Муҳтарам Президентимиз ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш ва мактаб таълимини ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлигини энг муҳим вазирликлардан бирига айлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда”, деб бошланади эълон.
 
Халқ таълими вазирлиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мактаб таълимини юксалтиришда аниқ таклифларга эга бўлган шижоатли, замонавий фикрлайдиган ва энг муҳими ёш авлод таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни раҳбар лавозимларга таклиф этмоқда.
 
Маълумотлар [email protected] электрон почтасига юборилиши керак.
 
Номзодлар хатда қуйидаги маълумотларни кўрсатадилар:
 
  1. Исми шарифи;
  2. Яшаш манзили;
  3. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, e-mail, телеграм);
  4. Сиз тизимдаги қайси бўғинни ривожлантира оламан деб ўйлайсиз? (вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, вилоят бошқармалари, туман(шаҳар) бўлимлари, таълим муассасаси раҳбарлари лавозимига);
  5. Шу лавозимга нега айнан Сиз муносибсиз (100 тагача сўз)?
 
Хатга, албатта, CV ёки шахсий маълумотнома ҳамда 3х4 хажмдаги расм илова қилиниши керак.

Теглар:Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар