...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гватемалада “Дональд Трамп” ёқиб юборилди


09:15, 10.12.2016 Олам
 3 869

Бу ҳолат АҚШдан Гватемалага пул ўтказмалари учун тўлов жорий қилишини билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Гватемалада маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан ҳар йили бир бор ёвуз руҳларни ҳайдаш, чўчитиш билан боғлиқ руҳий-мистик маросим ўтказилади.

7-8 декабрь кунлари ўтказилган айнан шундай маросимда, гватемалаликлар ёвуз руҳларни қўрқитиш учун АҚШ президенти Дональд Трампнинг қўғирчоқ аксини ёқишди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.

Маълумот учун, ёвуз руҳларни ҳайдаш маросими гватемалаликларнинг энг севимли тадбирларидан бири саналади. 
 
Ҳар йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган маросим чоғида ўтиб бораётган йилдаги турли воқеалар, инсонлар билан боғлиқ қўғирчоқлар гулҳанда ёқилади. Бу ерлик аҳоли олов ичига ташланган қўғирчоқлар бахтсизликларни ўзи билан олиб кетишига, оловни кўрган ёвуз руҳларнинг қочиб кетишига ишонади.
 
Гватемалаликлар бу йилги маросимда АҚШ президенти Дональд Трамп кўринишидаги ўнлаб қўғирчоқларни ёқишди. Трамп кўринишидаги қўғирчоқларнинг баҳоси, байрам олдидан 6 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларигача кўтарилди.
 
Аввалроқ, Трамп АҚШдан Гватемалага пул ўтказмалари учун тўлов жорий қилишини айтганди. Агар ушбу қонун қабул қилинса, гватемалаликлар танг аҳволда қолишлари мумкин. Маҳаллий аҳоли айнан шу сабабдан ҳам Трамп кўринишидаги ўйинчоқларни ёқишга киришган. 
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Гватемала Дональд Трамп Маросим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!