...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов учинчи марта қасамёд қилди


13:00, 17.02.2017 Олам
 1 999

Туркманистон Республикасига қайта сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов президентлик қасамёдини қабул қилмоқда.

Бугун, 17 февраль куни Туркманистон Республикаси Президентлигига қайта сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов қасамёд қабул қилди.
 
Тантанали тадбирда парламент депутатлари, ҳукумат аъзолари, ҳарбий ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи соҳа вакиллари иштирок этди.
 
Бердимуҳамедов учинчи марта лавозимига қайтадан киришмоқда. Мамлакат янги конституциясига кўра, у етти йил мобайнида Туркманистон Республикасини бошқаради.
 
Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат президентлигига ўтказилган сайлов натижаларига кўра, умумий сайловда иштирок этган аҳолининг 97,69 фоиз овозини тўплаб, мутлақ ғалабага эришган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов инаугурацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!