...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланди. У кўрсатма беради...ми?


13:34, 04.09.2018 Жамият
 24 058

Суд бошланар-бошланмас танаффус эълон қилган. Бунга эса прокурорлар ва судланувчиларнинг адвокатлари ўртасида чиққан низо сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ, 4 сентябрь куни Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида TeliaSonera телекомуникация компаниясининг собиқ топ-менежерлари устидан суд жараёни бошланаши ҳақида хабар берган эдик. Улар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага пора беришда айбланяпти.
 
Бугун, 4 сентябрь куни Швеция пойтахти Стокгольмда суд жараёни бошланган. Судда кўрилишича,  собиқ TeliaSonera, айни дамдаги Telia ширкати раҳбарлари Ўзбекистон телекоммуникация бозорида ўз ўрнини топиш учун Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага 350 миллион доллар пора берган.
 
Ушбу суд жараёни 2012 йилда швециялик журналистлар томонидан олиб борилган журналистик суриштирув натижасидир. 2012 йилнинг 19 сентябрь куни швед журналистлари “TeliaSonera ва ўзбеклар иши” номли ҳужжатли фильм тайёрлаб, уни эфирга узатган. Фильмда ширкат раҳбарияти ва Гулнора Каримовага нисбатан айбловлар ўртага ташланган. 6 йил давомида олиб борилган тергов натижалар бугунги судда кўриб чиқилади.
 
Акцияларининг 37 фоизи Швеция ҳукуматига тегишли бўлган  TeliaSonera ширкати ходимлари устидан бошланган суд 50 кун давом этиши ва жорий йилнинг 14 декабрь куни якунлаши тахмин қилинмоқда. Суд бошланар-бошланмас танаффус эълон қилган. Бунга эса прокурорлар ва судланувчиларнинг адвокатлари ўртасида чиққан низо сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, судда Ўзбекистон томонидан ҳеч ким қатнашмаяпти. Швецария прокуратураси Ўзбекистондан ушбу ишда асосий иштирокчи бўлган Гулнора Каримова, унинг ёрдамчиси Гаяна Авакян ва Рустам Мадумаровнинг кўрсатма бериши юзасидан мурожаат билан чиққан. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эса бундай расмий сўровни олмаган.
 
Суд мажлисида видео-кўприк орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
 
Суд ҳукми 2019 йил январь ёки февраль ойида ўқиб эшиттирилиши мўлжалланган.

Теглар:Гулнора Каримова TeliaSonera Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар