...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди


10:43, 19.10.2018 Жамият
 3 542

Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Абдуаҳатович Ибодуллаев лавозимидан озод этилди.

Кеча, 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
 
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Абдуаҳатович Ибодуллаев лавозимидан озод этилиб, Шавкат Алибекович Ғафуров Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.


 
Шавкат Гафуров – 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тайинлов Сирдарё вилояти Гулистон тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар