...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулистон давлат университетига ўқишга олиб киришга ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди


10:20, 31.07.2017 Жамият
 3 231

Гулистон давлат университетининг ўқитувчиси Насибулло Саъдиев 3 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Эртага, яъни 1 август куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари ўтказилади. Миллий хавфсизлик хизмати тест жараёнининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида самарали иш олиб бормоқда.
 
Шундай бўлса-да, давлат имтиҳонидан муаммосиз ўтиш мақсадида пора олиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент вакиллари билан биргаликда Гулистон давлат университетига кириш учун абитуриентлардан пул ундириш ҳолатларини аниқлади.
 
Гулистон давлат университетининг “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси ўқитувчиси Насибулло Саъдиев 3 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда қўлга олинди.
 
Бош прокуратура қошидаги Департамент Саъдиевга нисбатан жиноят иши очди. Унинг жиноий шеригини аниқлаш устида даслатки тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
 
Бундан ташқари, шу кафедранинг яна бир ўқитувчиси, университет кириш комиссиясининг котиби Комилжон Маматқулов бошқа бир абитуриентнинг ота-онасидан 2200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гулистон Порахўрлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аббос
09:12 02.08.2017

ГДУдаги порахурликнинг 100 дан 1 кисминигина аниклашибдида, 1 август куни ГДУ тест синови утказиладиган биноларнинг айрим хоналарига кузатув камерасини урнатмади. Текширувлар хам матбуотда эълон килингандек 3 жойда эмас факат дарвозахонадагина утказилди. Кузатув камераси йук хоналардан телефонлар чикди аммо назоратчилар лом мим демади, бу нимадан далолат? Албатта келишилган, айнан университет домлаларининг узлари "бункерлик" килишди. Бухородан домлаларга ердам бериш учун талабалар, собик талабалар келишди. "Икс" вариантлар таркалиб кетди, буни карангки сохта эмас эди, чунки тест тугагач шу вариантдар фойдаланган абитуриентлар айнан "икс" вариантдаги тестлар тушганини тасдиклашди. Мана сизга бонг уриб жар солган "шаффофлик". Очик мулокотларда берилган саволларга маъсул ходимларнинг жавоб бера олмаганидан еки гапни бошка екка буриб юборганидан тушунса буларди. яна халкни ахмок килишаетганини.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар