...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмлик мактаб директори порахўрликнинг “янги усул”ини ўйлаб топди


18:00, 04.05.2018 Жамият
 11 308

Порахўрликнинг илм даргоҳида юз бергани миллат учун аянчи ҳодисадир.

Хоразм вилояти Боғот туманидаги мусиқа ва санъат мактабларидан бирида директор бўлиб ишловчи, 1986 йил туғилган, С.С. қўшимча даромадга эга бўлишнинг “янги усулини” ўйлаб топган. 

У ўзи раҳбарлик қилувчи мактабда ишловчи ўқитувчиларни барчасидан ишдан бўшатишликни сўраб ариза ёздириб олиб, келгусида ушбу аризаларига асосан ишдан бўшатиб юбормаслиги эвазига ҳар биридан 200 АҚШ доллари талаб қилган.

Шундан сўнг, ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган ўқитувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

2018 йилнинг 28 апрель куни ўзининг хизмат хонасида ўқитувчидан 1 500 000 сўм пулни олиб, уни келгусида ишдан бўшатмасликка ваъда берган директорнинг қилмиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фош этилди.

Унинг хонасидаги сейф ичидан пора тариқасида олинган пуллар ҳамда мактаб ўқитувчилари томонидан ишдан бўшатишни сўраб ёзилган аризалар ашёвий далил тариқасида олинган.

Хоразм ИИВ маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Порахўрлик Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар