...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконг Сингапурга шарт қўймоқда


15:10, 25.11.2016 Олам
 2 527

Гонконг божхона ходимлари Сингапурга жўнатилган ҳарбий машиналарни мусодара қилган. Энди Сингапур уларни қайтаришни талаб қилмоқда.

23 ноябрь куни Гонконг божхона ходимлари контейнер текшируви вақтида декларацияда қайд этилмаган 9 та Terrex AV81 русумли ҳарбий машинани мусодара қилди. Текширувлар натижасида юк Тайвандан Сингапурга юборилгани маълум бўлди. Бу хақда “Rosbalt.ru” сайти хабар бермоқда.
 
24 ноябрь куни эса Сингапур Республикаси Мудофаа вазирлиги Гонконг божхонаси томонидан мусодара қилинган ҳарбий машиналарни қайтаришни талаб қилди.
 
Гонконг шаҳар-давлат ҳисобланади. Шунинг учун у Пекин билан келишиб олганидан сўнг, Сингапурнинг бу талабига жавоб қайтариши мумкинлигини маълум қилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Сингапур Гонконг Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!