...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия Молия вазирига почта орқали “бомба” юборилди


13:39, 16.03.2017 Олам
 2 604

Германия Молия вазири Вольфганг Шойбле ўз номига юборилган ноодатий жўнатмани қабул қилиб олди. Унинг хонасига ичида портловчи қурилма мавжуд бўлган жўнатма олиб келинган.

Грециянинг “Янги демократия” оппозицион партияси раиси ўринбосари Адонис Георгиадис номидан Германия Молия вазири Вольфганг Шойблега ичига портловчи модда ўрнатилган жўнатма юборилгани хабар қилинмоқда.  
 
Жўнатма кеча – чоршанба куни қабул қилинган. Полиция ходимлари томонидан дарҳол офис ишчилари эвакуация қилинган ва портловчи қурилма хавфсиз жойга олиб кетилган.
 
Жўнатма идишида грек штампи ва юборувчи манзили – Адонис Георгиадис офиси қайд қилинган. Грециялик сиёсатчи ушбу маълумотни тасдиқлади.
 
Ўзининг ҳам террорчилар нишонига айланганини эслатиб, “Афсуски, бу тўғри хабар ва умуман кулгули ҳолат эмас”, дейди Георгиадис “Twitter”даги расмий саҳифасида.
 
Шу куни, номаълум шахслар Георгиадисга тегишли китоб дўкони яқинида қўлбола портлаш мосламасини ишга туширган.
 
Маълумот ўрнида айтиш лозим, 2010 йилнинг ноябр ойида “Олов бўлаклари фитнаси” номли грек анархиячи террор ташкилоти портловчи қурилмали жўнатмаларни  Афинада жойлашган элчихоналар ва Германия Канцлери Ангела Меркелга тарқатган эди.
 
Гуруҳнинг бир қанча аъзолари қўлга олинган ва суд қилинган.
 
Ўз навбатида,  1990 йилда ўша пайтда Германия Ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган Вольфганг Шойблега суиқасд уюштирилган. Натижада, вазир қаттиқ тан жароҳати олган. Жароҳатлар сабаб, ногирон бўлиб қолган ва шу боис ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.  
Алишер Равшанов

Теглар:Портловчи мослама Германия Греция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!