...
МЕНЮ
ONLINE TV

Генетик олимлар нима учун чекишни ташлаш қийинлигини аниқлашди!


15:59, 09.11.2017 Олам
 5 151

Олимлар чувалчангларни никотинга ўргатиб қўйишди, сўнгра уларга бу моддани бермай, уларнинг ҳолатини кузатишди.

Никотинга ўрганиб қолиш ва ундан кечиш синдромига генетик механизм таъсир кўрсатар экан. Мичиган университети олимлари шу фикрга келишди ва тажриба натижаларини “Medical Хpress” номли журналда нашр қилишди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Текширув объекти сифатида илмий номи “caenorhabditiselegans” деб номланадиган юмалоқ чувалчанглари танлаб олинди. Аввалига олимлар чувалчангларни никотинга ўргатиб қўйишди, сўнгра уларга бу моддани бермай, уларнинг ҳолатини кузатишди.
 
Тадқиқот натижасида олимлар бир қанча ген ва никотин рецепторлари оқсилларини кўпайишига сабаб бўладиган микроРНКларни (РНК — рибонуклеин кислотаси) ажратиб олишди. Бу оқсиллар никотинга ўрганиб қолишда асосий ролни ўйнайди.
 
Чувалчанглар сут эмизувчилар каби ўзларини тутишди. Шу сабабли олимлар бу тадқиқотни инсонларга татбиқ этиш мумкин, деб ҳисобламоқдалар. Илмий жамоа аввалига никотинга мутеликка генетик механизм таъсир қилмайди, деб ҳисоблар эди. Тадқиқот муаллифлари тадқиқот натижалари бу муаммони чуқурроқ ўрганишга кўмак беришига умид қилмоқдалар.
 
Олимлар олдинроқ узоқ муддат сигарет чеккан инсонларда саратон касаллигининг ривожланишига ДНКнинг (ДНК — дезоксирибонуклеин кислотаси) оқсил таркиб ўзгариши сабаб бўлади, дея эълон қилган эдилар. Бунда ДНК турли мутацияларга мойил бўлиб қолади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чекишни ташлашнинг самарали 5 та усули ҳақида айрим тавсиялар билан ўртоқлашган эдик.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Чекиш асоратлари Тадқиқот натижаси Никотин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!