...
МЕНЮ
ONLINE TV

G20 нинг 10 саммитига Туркия мезбонлик қилади


17:45, 11.11.2015 Олам
 2 390

Туркияда бўлиб ўтадиган энг кучли сиёсатчи ва иқтисодчилар иштирокидаги G20 саммитида глобал иқтисодий муаммоларга эътибор қаратилинади.

   Шу йилнинг 15-16 ноябрь кунлари G20 давлат раҳбарларининг ўнинчи учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашувда глобал сиёсий, дипломатик ва иқтисодий муаммолар кўриб чиқилади. Унда АҚШ, Буюк Британия, Россия, Япония, Канада, Германия, Франция, Италия, Австралия, Бразилия, Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Мексика, Саудия Арабистони, Шимолий Корея, Шимолий Африка ва Европа комиссияси етакчилари қатнашади. Саммитнинг асосий мавзуси муҳожирларнинг глобал инқирози ва кўплаб мамлакатларда қулоч ёзиб бораётган террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш масалаларига бағишланади.

   Куни кеча Анқарада Туркия Президент Режеп Тайип Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Калин томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Иброҳим Калиннинг таъкидлашича, қочоқлар инқирози жаҳон иқтисодиётига таъсир ўтказмай қолмайди. “Ҳеч ким G20 самммитидан Сурия муаммоси ечимини кутмаслиги керак” – дея қўшимча қилади Калин.

   Икки томонлама мунозаралар 14 ноябрда бошланади ва баъзи раҳбарлар 17 ноябргача Туркияда қолиб, кейинги йиғилишларда иштирок этишади. Глобал иқтисодий масалалар уч йўналишда муҳокама қилинади. Мунозаралар фуқароларни иш билан таъминлаш, кўпчиликни қамраб олиш ва ҳаётга тадбиқ этиш масалаларига қаратилади.

   Маълум бўлишича саммитга АҚШ президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Француа Олланд ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Камерон ҳам ташриф буюради. Шунингдек, Канаданинг янги Бош вазири Жастин Трудеаонинг бу саммитдаги иштироки, унинг сайловлардан кейинги илк расмий сафари бўлиши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, саммитни ёритиш учун дунёнинг кўплаб кўзга кўринган оммавий ахборот воситаларидан 3 мингдан ортиқ журналистлар акредитациядан ўтишган. Саммитнинг расмий очилиш маросими 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Умида Мухторбекова

Теглар:G20 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!