...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ ходимлари Қорадарё ўртасида қолиб кетган фуқарони қутқаришди


17:41, 25.04.2017 Жамият
 2 795

Воқеа жорий йилнинг 20 апрель куни соат 13:35 да содир бўлган.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ҳасан-Ҳусан” маҳалла фуқаролари йиғини, Шодлик кўчаси, 69-уйда яшовчи 1998 йилда туғилган, шу тумандаги Агро иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Орифжон Икромов Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетгани маълум бўлди.
 
Воқеа жорий йилнинг 20 апрель куни соат 13:35 да содир бўлган. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига келиб тушган тезкор хабарга кўра, бошқарма бошлиғи ўринбосари Э.Арипов бошчилигидаги қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бордилар.
 
Қайд этилишича, ҳолдан тойган фуқаро Орифжон Икромов зудлик билан қутқариб олдинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Андижон Қорадарё ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар