...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқарони минг доллар учун урган жиноятчилар қўлга олинди!


09:40, 21.09.2017 Жамият
 3 463

Юнусободда уч нафар шахс бир фуқарони уриб, минг доллар пулини тортиб олган...

Айрим жиноятга мойиллиги бор кишилар томонидан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш ҳолатлари учрамоқда.
 
Шу сингари жиноий ҳаракат 18 сентябрь куни, тахминан тунги соат 04:30ларда Юнусобод тумани ҳудудида содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ю.Р.Амирхонов, Н.Т.Стергиу ва Ш.А.Казанцевлар босқинчилик йўли билан фуқаро Ш.Д.Дустмуратовни дўппослаб, баҳоси 945 АҚШ доллари бўлган мулки ва 1,2 миллион сўм миқдоридаги пулларини тортиб олган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят Талон-тарож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар