...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциянинг жанубий-шарқида қадимги рим архитектураси намуналари топилди


18:04, 02.08.2017 Олам
 1 815

Ушбу мавзе бундан икки минг йил аввал қурилган бўлиб, мавзе марказида бозор бўлган.

Қадимги Рим маданиятига мансуб бўлган мавзеси Франциянинг жанубий-ғарбий ҳудудларидан топилгани хабар қилинмоқда.
 
Ушбу мавзе бундан икки минг йил аввал қурилган бўлиб, мавзе марказида бозор мавжуд бўлган. Қазилма ишлари 20 нафар археолог томонидан 5 минг квадрат метр майдонда олиб борилмоқда.
 
Археологлар гуруҳи раҳбари бўлган Бенжамин Клеменнинг фикрига кўра, ушбу ноёб топилма яхши ҳолатда сақланган бўлиб, мавзеда ёнғин содир бўлган. Шу сабабли одамлар ўз уйлари ва дўконларидан ҳеч қандай буюмни олиб чиқиб кетмаганлар.
 
Қазиш ишлари 2017 йилнинг декабрь ойига қадар давом эттирилиши айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қадимги Рим Франция Археолог 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!