...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда янги президент сайланди


09:17, 08.05.2017 Олам
 2 650

Унинг ўзи ишлаб чиққан ғоя чапга ҳам, ўнгга ҳам эмас, фақат “Олға” эди.

Кеча, 7 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари якунига кўра, Эммануэл Макрон Франция президенти сайловида ғалаба қозонди.
 
Президентликка иккинчи номзод Марин Ле Пен эса Макронни ғалаба билан табриклади. Сайловчиларнинг 98,12 фоизи сайловда иштирок этди. Эммануэл Макрон 65,51 фоиз овоз билан ғалаба қилган бўлса, Марин Ле Пен 32.6 фоиз овоз йиғган. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири якшанба куни кечқурун маълумот берган.
 
Маъдумот учун, Эммануэл Макрон 1977 йил 21 декабрда Сомма атрофидаги Амьен шаҳарчасида туғилган. Унинг отаси Пикарди неврология университети профессори Жан-Мишел Макрон ва онаси тиббиёт фанлари номзоди Француаз Макрон-Ногес эди. Макрон Генрих IV лицейини битириб, сиёсий тадқиқот институти – Нантер-ля-Дефансда ўқиди.
 
1999-2001 йилларда француз олими ва файласуфи Пол Рикернинг ёрдамчиси бўлиб ишлади. 2004-2008 йиллар давомида Молия вазирлиги инспектори, 2007 йилдан эса Француз тараққиёт комиссияси маърузачиси Жак Атталининг ёрдамчиси бўлиб ишлай бошлади. У ўшанда социалистик партиянинг аъзоси эди. 2012-2014 йилларда Франсуа Олланднинг бош котиби эди. 2014 йил 10 июндан Иқдисодиёт вазири вазифасини бажаришга киришди.
 
Унинг асосий қоидаси: “Қонунлар – иқтисодий юксалиш, имкониятлар тенглиги ва фаоллиги учундир”. Унинг ўзи ишлаб чиққан ғоя чапга ҳам, ўнгга ҳам эмас, фақат “Олға” эди. 2016 йил 16 ноябрда Макрон 2017 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди. Уни сайлочилар билан бирга “республикачилар” ҳамда “социалистлар” қўллаб қувватламоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Франция Эммануэл Макрон Марин Ле Пен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!