...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франсуа Олланд Кaлега мигрантларни ортиқ киритмасликка ваъда берди


10:14, 01.11.2016 Олам
 2 192

Франция президенти Франсуа Олланд Кале атрофида қочоқларга янги лагерлар тикланишига йўл қўймаслигини айтди.

Франция раҳбари Кале қочоқлар лагерида давом этаётган таранг вазиятда қочоқлар билан ҳамжиҳат бўлишга ваъда берди. Шунингдек, у Кале лагери ҳудудига ноқонуний мигрантларни бошқа қабул қилинмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда “Riafan.ru” хабар қилмоқда.
 
“Мигрантларни ишонтирниб айтаманки, биз бу жойга янги қочоқлар жойлашишига йўл қўймаймиз. Каленинг хавфсизлиги учун ҳар қандай чоралар кўрамиз ва бу ерга бошқа ҳеч қандай қочоқ киритилмайди”, дейди Франсуа Олланд.
 
Франция раҳбарининг айтишича, 2015 йил октябрь ойидан буён Франциядаги Каледан 13 минг нафар қочоқ эвакуация қилинган. Жумладан, ўтган ҳафтанинг ўзида беш минг мигрант лагердан кўчирилди.
 
Қочоқлар лагери, уни “Жунгли”, деб ҳам аташади, Франциянинг шимолидаги Кале шаҳрига яқин жойда ташкил қилинган бўлиб, узоқ вақт мобайнида у ердаги ҳолат тарангликда қолган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Франция Кале Франсуа Олланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!