...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Татьяна Каримова турмуш ўртоғини хотирлаш маросимини ташкил этди


11:04, 03.09.2018 Жамият
 6 209

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва унинг рафиқаси Татьяна Каримованинг севимли қўшиқлари ижро этилди.

Кеча, 2 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун эди. Шу муносабат билан  "Оқсарой" қароргоҳида Ислом Каримовни хотирлаш мароси ўтказилди. Унда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари, илм-фан, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, журналистлар, Каримовлар оиласининг яқин дўстлари иштирок этди.













Маросим аввалида Татьяна Акбаровна Каримова сўз олиб, Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатиб, хотира маросимига ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорлик билдирди. Ислом Каримов билсн ўтказган умрининг энг илиқ дамларини хотирлади. У турмуш ўртоғи ҳақида гапираркан, беихтиёр кўз ёш тўкди. 





Маросимда Ислом Каримов ҳақида илиқ хотиралар айтилди, у билан боғлиқ, миллионлаб одамларга нотаниш бўлган воқеалар, унинг самимияти акс этган учрашувлар тилга олинди. 

Журналистлар Севара Турсунова, Шаҳноза Ғаниева, Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Насиба Абдуллаева Ислом Каримовнинг ижодкорларга бўлган эътиборини алоҳида қайд этдилар. 

1998-2000 йилларда Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва у кишини яхши таниган Нарзулла Жўраев мустақилликни қўлга киритиш осон кечмагани, Ислом Каримовнинг Ўзюекистонда президентлик тизимини талаб қилию чиқиши, собиқ иттифоқнинг режаларини бузиши фавқулодда қалтис ҳолат бўлганини ёдга олди. 

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва унинг рафиқаси Татьяна Каримованинг севимли қўшиқлари ижро этилди.



























































Суратлар муаллифи Айюб Мустафо

Теглар:Татьяна Каримова Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар