...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото ва видео: Олмазор туманида янги масжид қурилиши бошланди


11:26, 20.07.2017 Жамият
 4 540

Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини айтиб, биринчи ғиштни қўйиб берди.

Ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Кеча, 19 июль куни эрта тонгда ана шундай улуғ аллома номи билан аталувчи, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Имом Термизий” жоме масжидига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилик уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
 
Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини айтиб, биринчи ғиштни қўйиб берди. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига қилган ташрифи чоғида ушбу жомени кўздан кечириб, уни қайтадан қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.
















 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жоме масжиди Имом Термизий Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар