...
МЕНЮ
ONLINE TV

Fly Dubai'нинг собиқ ходими компанияни учувчиларни меъёрдан ортиқ ишлатишда айблади


14:41, 22.03.2016 Технология
 2 464

Авиакомпания раҳбариятига меъёридан ортиқ ишлаш туфайли учувчилардан бир неча марта шикоят келиб тушган.

Fly Dubai авиакомпаниясининг собиқ учувчиси компания учувчиларининг меъёрдан ортиқ ишлашлари ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Fly Dubai учувчилари компания раҳбариятига бир неча бор кучли толиқиш туфайли шикоят қилганлар. 2015 йил сентябрь ойининг ўзида мазкур масала бўйича 20 та шикоят келиб тушган. Унга кўра, учувчиларнинг иш жадвалида дам олиш кунларининг камлиги ва рейслар оралиғида бир неча соат дам олишгагина имкон борлиги айтилган.

Учувчининг айтишича, Fly Dubai учувчилари бир неча марта самолёт штурвалида ухлаб қолган ҳолатлар бўлган ва бу ҳақда авиакомпания раҳбариятига хабар берилганда, ҳеч қандай чора кўрилмаган.

“Учувчилардан бири ўзининг хавфсизлик ҳақидаги ҳисоботида шериги билан самолёт парвоз қилаётган сўнг саккиз дақиқа ухлаб қолгани ҳақида айтиб ўтган”, – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги аэропортда Fly Dubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 62 киши бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Fly Dubai авиакомпанияси Авиаҳалокат Ростон-Дон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!