...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брюсселдаги аэропортда иккита портлаш содир бўлди


14:16, 22.03.2016 Олам
 2 744

Портлаш натижасида бир қанча одамлар жароҳатланди. Ҳалокат сабаби ўрганилмоқда.

Бельгия пойтахти Брюсселдаги аэропортда 22 март,  сешанба куни  иккита портлаш содир бўлди.  Натижада бир неча киши жароҳатланди.  Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Портлашнинг сабаби ҳали маълум бўлмади.  Хабарларга кўра,  портлаш учиш залида,  American Airlines компаниясининг рўйхатга олиш бўлими яқинида бўлди.
 
Маълумотларга кўра,  икки портлаш ҳам кучли бўлган ва унинг таъсирида аэропорт биноси ларзага келган. 
 
Аэропортга келадиган темир йўл қатнови тўхтатилди.
 
Қолган тафсилотлар билан тез орада танишасиз.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Брюссел American Airlines Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 419

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!