...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фирибгар: Сизга Италиядан парфюмерия буюмлари келтириб бераман


16:34, 04.07.2017 Жамият
 2 979

Аммо Мирмухаммадоҳун бу пулларни ўз камчиликларини қоплаш учун ишлатиб юборган.

2016 йил ноябрь ойидан 2017 йил апрель ойига қадар вақт оралиғида Азизов Мирмухаммадоҳун Миробод туманида, фуқаро Давронов Ғайратжоннинг ишончига кириб, унга Италия давлатидан парфюмерия буюмларини келтириб беришини ваъда қилган.
 
Ишонувчан Ғайратжон фирибгарга ишониб, 25.000 АҚШ доллари ҳамда 450.000.000 сўм миқдоридаги пулларини топширган. Аммо Мирмухаммадоҳун бу пулларни ўз камчиликларини қоплаш учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Италия Парфюмерия Миробод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар