...
МЕНЮ
ONLINE TV

Финляндияда энди нонлар ҳашаротлардан тайёрланади...


09:29, 24.11.2017 Олам
 2 790

Бир дона нон тайёрлаш учун 70 та қуритилган чигиртка зарур бўлади.

Бугун, яъни 24 ноябрдан Финляндиянинг Хельсинки супермаркетларида ҳашаротлардан тайёрланган нон сотуви бошланади. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” нашри хабар бермоқда.
 
Бундай турдаги нонларни ишлаб чиқарувчи компаниядан берилган маълумотларга кўра, бир дона нон тайёрлаш учун 70 та қуритилган чигиртка зарур бўлади.
 
Ҳашаротлар майдаланган ҳолда унга қўшилади. Чигирткаларнинг нондаги улуши ўртача 3 фоизни ташкил қилади.
 
Ҳозирча Финляндиядаги барча нон ишлаб чиқарувчи заводларни чигирткалар билан таъминлашнинг имкони йўқ. Аммо келгусида бу муаммони бартараф этиш кўзда тутилган.
 
Ҳашаротлар аралаштирилган бундай турдаги ноннинг баҳоси тахминан 4 еврони ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Финляндия Ҳашаротлар Хельсинки Нон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!