...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун 100 миллион доллар ажратилади


23:41, 12.06.2018 Жамият
 4 716

Одамларни рози қилиш учун уларни иш билан таъминлаш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда Фарғона вилояти саноат товарлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, хизмат кўрсатиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган товарлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича республикадаги ўртача даражадан бир неча баробар орқада экани танқид остига олинди.
 
Одамларни рози қилиш учун уларни иш билан таъминлаш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, вилоятда 101 мингта иш ўрни яратиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.
 
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини Фарғона вилоятида амалга ошириш учун оилаларнинг тадбиркорлик имкониятларини ўрганиш, зарур бўладиган молиявий ресурсларни ҳисоб-китоб қилиб, камида 100 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берилди.
 
Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳар бир оила – тадбиркор Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар