...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада ёшлар инновацион маркази ташкил этилди


15:35, 22.10.2018 Жамият
 1 411

У ёшларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Фарғона шаҳрида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
 
•олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлар ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
 
•илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб бориш, ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
 
•коворкинг-марказда ёшлар, олимлар ва тадбиркорларга маслаҳат, молиявий, бухгалтерия, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш, ахборот коммуникация воситалари ва Интернет тармоғига кириш билан таъминлаш.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 29 ноябрь куни “Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига биноан мазкур вазирлик ташкил этилганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ёшлар инновация маркази Фарғона Инновацион ривожланиш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар