...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада янги цемент заводи очилди


18:37, 20.10.2016 Жамият
 3 603

Маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тумандаги Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида қуриб битказилган заводда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. Энг муҳими, маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади, дейилади хабарда.

Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Бу заминдан оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар қазиб олинади. Янги заводда касб-ҳунар коллежи битирувчиларига яратилган юздан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Теглар:Цемент Фарғона Шўрсув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар