...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада ноёб хотирага эга 3 ёшли қиз 183 та давлатнинг пойтахтини билади


14:16, 21.07.2017 Жамият
 3 147

Афифага давлатлар номи ва уларнинг пойтахтини бувиси ўргатган. Уларнинг жойини ҳам глобусдан кўрсатиб берган.

Фарғонанинг Шоҳимардон қишлоғида ноёб қобилиятга эга 3 ёшли қизалоқ яшайди. Афифа исмли қизалоқ дунёнинг 183 та мамлакатини харитадан хатосиз топади. Бундан ташқари, бу давлатларнинг пойтахтларини ҳам билади.
 
Афифанинг онаси Маҳлиё Қўшоқованинг айтишича, қизининг тили чиқаётган вақтида унинг хотираси кучли эканини пайқаган. Афифага қандай китоб ўқилмасин, у бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қилиб берган. Давлатлар номи ва уларнинг пойтахтини эса Афифага бувиси ўргатган. Уларнинг жойини ҳам глобусдан кўрсатиб берган, Афифа эса мамлакатлар номи, пойтахтини бехато айтиб, харитадаги жойини ҳам кўрсатган.
 
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғига ташриф уюштирган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида “Қизиқишимиз ортиб, биз ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтдик. У ҳеч адашмай “ер шари”дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатди. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берди”, дейилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Фарғона Шоҳимардон 3 ёшли қиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар