...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона шаҳри ва олти туманда КСЗлари ташкил этилади


18:37, 13.12.2018 Жамият
 2 140

ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Фарғона шаҳрида, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида кичик саноат зоналари (ҚСЗ) ташкил этилиши белгиланди.
 
ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади ва ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.
 
Ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарор Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори кичик саноат зонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар