...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаол ёшлар учта қонун лойиҳаси муҳокамасида иштирок этдилар


16:45, 31.07.2017 Жамият
 2 849

Қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича мажлисда экспертлар гуруҳининг аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида учта қонун лойиҳасининг муҳокамасида иштирок этдилар.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги, “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасини ёшлар бевосита кузатиб борди.
 
Депутатлар ўз ишларини “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар
 
Мажлисда қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида уларнинг жамоатчилик муҳокамаларини жойларда тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, ҳудудий партия ташкилотларининг, ёшлар, аёллар, кекса авлод вакиллари, турли соҳа экспертлари ва мутаҳассислари иштирокида ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
 
Таъкидлаш жоизки, бундай амалиёт парламент қуйи палатасида бир неча бор синовдан ўтказилган. Хусусан, Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузурида фаолият кўрсатаётган экспертлар гуруҳи аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Депутат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар