...
МЕНЮ
ONLINE TV

Евро курси 10 минг сўмга чиқди


15:05, 02.10.2018 Жамият
 3 325

Бугунги биржа савдолари якунлари бўйича валюталар курси билан танишинг.

Ўзбек сўми хорижий валютага нисбатан қадрсизланишда давом этяпти.
 
Бугун, 2 октябрь куни валюта биржасидаги савдолар якунлари бўйича евро курси 10 000 сўмга етди. Бу кечагига нисбатан 250 сўм қимматлади дегани.
 
Доллар курси эса 2 сўмга арзонлаб 8 174 сўмга тенг бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан курслари белгиланганди.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 40 сўм 28 тийинга қимматлаб 8079 сўм 28 тийинга тенг бўлди. Евро курси эса 144 сўм 60 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9 492 сўм 35 тийинни ташкил этганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Доллар Евро биржа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 510

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар