...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эроннинг ядро энергия қўмитаси АҚШ ҳукуматини “ақл билан иш тутишга” чақирди


12:01, 11.10.2017 Олам
 1 871

Али Акбар Солиҳий P5+1 давлатлари ўртасида имзоланган ядровий дастур бўйича келишувнинг бузилишини истамайди.

Эрон ядро энергия қўмитаси раҳбари Али Акбар Солиҳий 2015 йилда Эрон ва P5+1 давлатлари (АҚШ, Англия, Хитой, Франция, Россий ва Германия) ўртасида имзоланган ядровий дастур бўйича келишувнинг бузилишини истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu  агентлиги хабар бермоқда.
  
Солиҳий бу ҳақда Италия пойтахти Римда бўлиб ўтган Европа Атом энергияси агентлигининг (The European Atomic Energy Community) ташкил этилганлигига 60 йил тўлгани муносабати билан уюштирилган конференцияда сўзлаган нутқида баён қилган.
 
Солиҳий “...Келишувни бузишни истаётган АҚШ ҳукуматини огоҳлантирмоқчиман. АҚШнинг бу келишувдан чиқиш истаги — Эрон давлатининг сиёсий қарашларини ўзгартириб юборади.
 
АҚШ бу келишув шартларини бузса, унинг халқаро майдондаги ишончига путур этади. Ишончим комилки, АҚШ бу борада ақл билан ёндошади ва келишув шартларини охиригача бажаради”, деб таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан тузилган ядровий битимни  “Қўшма Штатлар тарихидаги энг шармандали келишувлардан бири” деб атаган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Эрон Ядро келишуви АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!